Шўрчи туманида қишлоқ хўжалиги техникалари ва электроскутерлар ишлаб чиқариш корхоналари билан танишилди
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманига ташриф буюрди.
Ташрифнинг биринчи манзилида "Аgromax technic" МЧЖ томонидан Беларуссиянинг Минск трактор заводи билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш ва сервис хизмат кўрсатиш ҳамда "Кўхинур прогрес" МЧЖ томонидан муравей ва электро скутерлар ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишилди. Вилоят раҳбари тайёр скутерлар ва мини юк машиналарини кўздан кечирди. Келгусида ҳар иккила лойиҳани ҳам кенгайтириш, иш ўринлари сонини ошириш, талабга кўра қишлоқ хўжалиги техникалари йиғиш турларини кўпайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Sho‘rchi-sevimli-super marketi” МЧЖ томонидан ташкил этилган замонавий савдо комплекси фаолияти ҳамда "Статус-Ю" МЧЖ томонидан янги турар-жойлар қуриш лойиҳаси тақдимоти ҳамда қурилган кўп хонадонли уй-жой билан танишди. Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда турар жойлар қурилишини сифатли амалга ошириш, бунда барча инфратузилмалар, болалар майдончалари, автотураргоҳлар ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш нуқталарининг бўлишини таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Кейинги манзилда “Shurchi sifatli mahsulot” МЧЖ томонидан “ун ва спагетти макарон маҳсулот”ларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди. Вилоят раҳбари лойиҳани такомиллаштириш, ишлаб чиқариш ва савдо дўконларини шаҳарсозлик нормалари асосида қуриш бўйича тавсия ва таклифларини берди.
“Какан” маҳалласида “еттилик” фаолияти билан танишилди. Улар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалалар тақдимот қилинди. Маҳалла “еттилиги” фаолияти эътироф этилиб, уларни рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, болалар нафақа пулларини тайинлаш бўйича “Кейс менежмент” асосида ишларни ташкил этиш топшириғи берилди.
Шунингдек, “Какан” ва “Бахштепа1” маҳаллаларидаги хонадонларда бўлинилиб, ҳозирги совуқ кунларда энергия тежамкор усулларда иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш жараёнлари билан танишилди. Туман мутасаддиларига тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган талабгорларни қўллаб-қувватлаш, уларга яқиндан кўмак кўрсатиб, масалаларини ҳал этиш топширилди.
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, умуман олганда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар ҳамда чора-тадбирлар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz