Жарқўрғонда ижтимоий соҳа обектларининг иситиш тизими ўрганилди

Кеча тунда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов таълим ва тиббиёт муассасаларининг иситилиши, тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, шунингдек, маҳаллалар “еттилиги” фаолияти, Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Жарқўрғон туманида бўлди.

Ташриф давомида мактаб ва шифохоналарнинг, туман тиббиёт бирлашмасининг иситиш тизими кўздан кечирилди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, тиббиёт ходимлари ва беморлар учун яратилган шароитлар билан танишилиб, дори-дармон таъминоти борасида масъулларнинг ахбороти тингланди. Беморлар билан суҳбат чоғида уларнинг соғлигини яхшилаш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Туманнинг “Пахтакураш” маҳалласида жойлашган 14-умумтаълим мактабининг иситиш тизимини кўздан кечириш чоғида шу ернинг ўзида маҳалла “еттилиги”, тумандаги “еттилик” раҳбарларининг фаолияти юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида таклиф ва тавсиялар берилди.

Миллий гвардия ходимлари томонидан умумтаълим мактабларидаги давоматни яхшилаш, кўп дарс қолдираётган ва тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди. Маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ижтимоий аҳволи оғир оилалар билан манзилли ишлаш бўйича топшириқлар берилди. 

Жарқўрғон тумани вилоят миқёсида кўплаб кўрсаткичларда ортда қолаётгани, барча даражадаги масъуллар ва “еттилик” фаолиятини янада жонлантириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.