Ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳада амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор тумани ҳокимлигида вилоятда ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳада амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, маҳаллалар “еттилиги” фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилиш муҳокамасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиш, икки тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, “Қизил” тоифадагилар билан ишлаш ҳамда таълим муассасаларида “Оталар йиғилиши” ўтказилиши, шунингдек, маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш борасида белгилаб берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ муддатлар билан вазифалар белгиланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz