Сурхондарёлик ғаллакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди
Қишлоқ хўжалиги учун об-ҳаво ноқулай келган бу йилги шароитда 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаган воҳа миришкорлари шу кунгача қабул пунктларига 209 минг 185 тонна сара товар дон топшириб, шартномавий режани 101,1 фоизга бажардилар.
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди
Президентимиз ташаббуси билан 2018 йилда тиббиёт соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ташкил этилди. Бу йил ушбу олийгоҳнинг илк, 294 нафар битирувчилари ўқишни тамомлаб, вилоятдаги тиббиёт муассасаларида фаолият олиб боришга ҳозирлик кўришмоқда.
Қумқўрғонда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Қумқўрғон туманидаги криминоген вазият таҳлил қилинганда жорий йилнинг 5 ойи давомида жами 116 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 тага ошган. Шунингдек, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар сони 19 тага ёки 35,2 фоизга ошиб кетишига йўл қўйилган.
Ҳудудларда ишсиз фуқароларга такрорий экин учун ер майдонлари ажратиш ишлари Қумқўрғон туманида давом эттирилди. Тумандаги “Амузанг ғаллакори” фермер хўжалиги даласида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари, нуронийлар ва фермер хўжалиги ишчилари ҳамда фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Ғалладан бўшаган ер майдонлари кам таъминланган, “дафтарлар”да турган ва ишсиз 15 нафар фуқарога шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда, ҳосилдор уруғлар билан бирга 20 сотихдан ажратиб берилди. Шунингдек, фермер хўжалигининг илғор дала ишчилари, сувчилар ва култиваторчиларга маиший техникалар топширилди. Фермер хўжалиги томонидан кам таъминланган оилаларга 200 килограмдан буғдой берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz