Бойсунда ўқитувчи ва вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлган Бойсун туманидаги ўқитувчи ва ўқувчи қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Муҳокама йиғилишда вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, халқ таълими бошқармаси, Бойсун тумани ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, жумладан, мактаб директорлари, диний соҳа вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Заргарлик соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорларнинг таклифлари тингланди
Давлат раҳбари ҳузурида жорий йил 7 ноябрь куни ўтказилган маҳаллий саноатни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида заргарлик соҳасини ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, қатор вазифа ва топшириқлар белгилаб берилган эди.
Ҳокимлик соати: Сурхондарё вилоятида 2022-2023 йилларда 438 та маҳалланинг инфратузилмаси янада яхшиланади
Бугун, 14 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Муаммо, мурожаат ва ечим
Вилоят ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Бойсун туманида бўлиб ўтди. Туманнинг “Бошработ” маҳалласи ҳудудидаги 35-сонли мактаб биносида бўлиб ўтган учрашувда вилоят раҳбари томонидан 58 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 74 та мурожаати тингланди. Бу мурожаатларнинг 25 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz