Республика ишчи гуруҳи иштирокида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини ўрганиш, корхоналардаги мавжуд қувватларни ошириш, янги қувватларни ишга тушириш орқали ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, котибият мудирлари, алоқадор вилоят бошқармалари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари, ҳудудий студиялардан туман(шаҳар)лар ҳокимлари, уларнинг масъул ўринбосарлари ҳамда тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари раҳбарлари, шунингдек, Республика ишчи гуруҳининг ҳудудларга бириктирилган вакиллари иштирок этишди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Президент Администрацияси раҳбарининг Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий саноат ва экспортчи корхоналарни “корхонабай” ўрганиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш орқали янги захираларни аниқлаш топшириғи ижросини таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳининг вилоятга ташрифининг дастлабки икки кунидаги ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ўтган давр мобайнида туман (шаҳар) ҳокимликлари, бириктирилган тижорат банклари томонидан топшириқ ижросига эътиборсизлик ва ўзбўларчилик билан ёндошилганлиги, хусусан, топшириқ асосида вилоятдаги 2 минг 208 та маҳаллий саноат ҳамда 98 та экспортчи корхоналарни ўрганиш белгиланган бўлсада, амалда бугунги кунга қадар бор йўғи 1 067 та корхона ўрганилган, холос.
Бу борада Термиз шаҳрида 213 та, Денов туманида 126 та, Қумқўрғон туманида 120 та, Жарқўрғон туманида 103 та, Сариосиё туманида 101 та ва Шўрчи туманида 78 та корхона ўрганилмасдан турганлиги, энг ачинарлиси, паст қувватда фаолият юритаётган вилоятдаги 89 та корхоналардан бирортасида ўрганиш ишлари олиб борилмаганлиги қаттиқ танқид қилинди ҳамда масъулларнинг хато ва камчиликлари муҳокама қилинди.
Йиғилиш сўнгида хато ва камчиликларга йўл қўйган масъуллар қаттиқ огоҳлантирилиб, туман (шаҳар) ҳокимликларига бириктирилган тижорат банклари билан биргаликда бир кун муддатда барча корхоналарни ўрганиш ишларини тўлиқ якунлаш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича “чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқиб, вилоят Штабига тақдим этиш бўйича аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz