Вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳрида оғир турмуш шароитларида яшаётган оилалар хонадонида бўлди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, Термиз шаҳар ҳокими ва бошқа масъуллар билан шаҳарда оғир турмуш шароитларида яшаётган оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган савдо ва тайёрлов корхоналари билан учрашув ўтказилди.
Сариосиёда икки нафар ёшга янги уй-жойлар калити топширилди
Давлат раҳбарининг тегишли қарорлари билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олиниб, уларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш механизмлари ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий қилинди. Жумладан, “Меҳр дафтари” платформаси орқали ушбу тоифадаги болаларни аниқлаш, рўйхатга олиш ва манзилли кўмак кўрсатиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
“Уч авлод учрашуви” тадбири тўкин дастурхон атрофида давом этди
Жарқўрғон туманида бўлиб ўтган уч авлод учрашувлари доирасида “Файз” тантаналар саройида нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар учун байрам дастурхони ва милий либослар ҳамда урф-одатларни ўзида мужассам этган кўргазмалар намойиши ташкил этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz