Ҳокимлар ва ёшлар иштирокида ўқув йиғини бўлиб ўтмоқда

Термиз туманида жойлашган Жанубий оператив қўмондонлиги тасаруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари шунингдек, ҳудудлардан 100 дан ошиқ "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда "Темир"да турган оилалар фарзандлари иштирокидаги ўқув йиғинлари бошланди.

Йиғин иштирокчилари қўшинлар кундалик фаолияти билан танишган ҳолда, мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўладилар.

Йиғиннинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов иштирок этиб, иштирокчиларга бир неча кун давом этадиган машғулотлар мамлакат армиясининг қудрати билан яқиндан танишиш учун ажойиб имконият эканлигини таъкидлади ҳамда барчага омад тилади.

Йиғин пунктига етиб келган шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда бошқа иширокчилар тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга ҳарбий кийим-кечаклар топширилди. Иштирокчилар ҳарбий хизматчилар учун давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, қурол аслаҳалар ҳамда замонавий ҳарбий техниклар, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт иншоотлари билан танишдилар. Шундан сўнг ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича гуруҳларга тақсимланди.

Йиғин давомида иштирокчилар жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва роли билан танишишади.

Улар шунингдек, алоқа, тактик-тиббий, ҳарбий спорт ҳамда отиш тайёргарликларидан ўтиб, ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлайди. Оператив, сафарбарлик, ахлоқий-руҳий, тактик тайёргарликлардан ўтиш орқали замонавий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлардан атрофлича бохабар бўлиб боради.

Йиғин жорий йил 25 ноябрь кунига қадар давом этади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.