Жанубда ҳокимлар, раҳбарлар ва ёшлар иштирокидаги йиғин давом этмоқда

Аввал хабар берилганидек, Термиз туманида жойлашган Жанубий оператив қўмондонлиги тасаруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари шунингдек, ҳудудлардан 100 дан ошиқ "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда "Темир дафтар"да турган оилалар фарзандлари иштирокидаги ўқув йиғинлари давом этмоқда.

Ўқув нуқталарида иштирокчилар замонавий техникалар, қурол-яроқлар, алоқа, тактик-тиббий, ҳарбий спорт ҳамда отиш тайёргарликларидан ўтиб, ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашди. Шу билан бирга оператив, сафарбарлик, ахлоқий-рухий, тактик тайёргарликдан ўтиш орқали замонавий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлардан атрофлича бохабар бўлишди.

Йиғин иштирокчилари қуролларни тўлиқ қисмдан нотўлиқ қисмга ажратиш ва йиғиш, қуроллардан белгинланган нишонга ўқ отиш ва бошқа турли машқларни бажариш кўикмаларини оширишди.

Шунингдек, йиғин доирасида иштирокчилар ўртасида турли спорт мусобақалари ҳамда бўш вақтларида маданий ҳордиқ олишлари учун маданий тадбирлар ҳам ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.