Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда секторлар фаолиятини ўрганган жамоатчилик назорат гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди

Унда Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 8 январдаги “ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига асосан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан Қизириқ ва Узун туманлари секторлари фаолиятини ўрганиш натижалари кўриб чиқилиб, муҳокама этилди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг муносиб турмуш кечириши учун қулай шароит яратиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борадаги ишлар натижадорлигини таъминлаш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилиб, уларга кўмакка муҳтож оилалар, ёшлар ва хотин-қизларни киритиш орқали ёрдам бериш тизими йўлга қўйилди. 

Айни пайтда мазкур дафтарларга киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. 

Термиз шаҳри ва туманлардаги секторларда бу ишларнинг қай даражада ташкил этилганини узлуксиз ўрганиш учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида тўртта жамоатчилик назорат гуруҳи шакллантирилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Сессияда мазкур гуруҳлар аъзоларининг Қизириқ ва Узун туманидаги секторлар фаолиятини ўрганиш натижалари кўриб чиқилиб, уларнинг фаолиятига тегишли баҳо берилди.

Қайд этилдики, Қизириқ ва Узун туманларидаги барча секторларда сектор штаблари ташкил этилиб, аҳолини қабул қилиш, мурожаатларини тинглаш учун етарли шароит яратилган. Бироқ, ҳудудлардаги айрим маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани кузатилган. Жумладан, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, субсидия ажратиш орқали бандлик масаласини ҳал этиш, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш каби масалаларда оқсоқликка йўл қўйилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.