Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Нуфузли мусобақада қатнашувчи хорижлик меҳмонларнинг келиши давом этмоқда

Шу ернинг ўзида жаноб Аҳмад маҳаллий журналистларга интервью бераркан, аввало муносиб равишда кутиб олишгани учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди. Қолаверса, сўнгги йилларда кураш спортининг дунё миқёсида жадал ривожланиб бораётганлигини, Бангладешда ҳам ушбу спорт турига қизиқиш юқори эканлиги ва Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирида ушбу юрт полвонлари ҳам муносиб иштирок этишига ишонишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 10-11 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнирда дунёнинг 30га яқин давлатидан 100 нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.