Шавкат Мирзиёев: Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз.
Бунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқлайдилар.
Шавкат Мирзиёев: Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантирамиз. Шу билан бирга, кўплаб иқтидорли ўғил-қизларимиз хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқимоқда, илм-фан билан шуғулланмоқда, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бормоқда.
Биз ана шундай юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз.
Уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизимни жорий этамиз.
Шавкат Мирзиёев: Сўнгги йилларда ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Хабарингиз бор, яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро Иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг бошлиқ расмий делегация мамлакатимизга ташриф буюрди. Суҳбат чоғида у киши бир фикрни афсус билан таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев: Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ алломалар, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби шоир ва мутафаккирлар, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийдек маърифатпарвар адиб ва олимлар ўзларининг машҳур илмий кашфиётларини, ўлмас бадиий асарларини айнан сизларнинг ёшингизда яратганларини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз.
Бизнинг томирларимизда ана шундай улуғ боболаримизнинг қони оқар экан, уларнинг муносиб ворислари бўлиш, улар каби юксак мақсадлар сари интилиб яшаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Шавкат Мирзиёев: Юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган фестиваллар, барча ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди.
Ушбу фестиваллар бундан буён нафақат вилоят марказларида, балки ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиб борилади, уларда кўтарилган масалалар ечими бўйича ҳар йили Ҳукумат алоҳида дастурлар қабул қилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz