Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Термиз шаҳри маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва белгиланган дастур бўйича бунёдкорлик ишларини олиб бориш ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоконфренсалоқа тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарининг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида белгиланган топшириқларга асосан Термиз шаҳри маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур қабул қилинган. Дастурга мувофиқ шаҳарнинг 37 та маҳалласида ҳам йўлларни асфальтлаш, бетон қоплама ётқизиш, пиёдалар йўлаги барпо этиш, кўп қаватли турар жойларнинг фасад ва том қисми ҳамда болалар майдончаларини таъмирлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш каби қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

1999
0

Ҳудудларга ташрифнинг кейинги манзили Жарқўрғон тумани бўлди. “Жайхун Термиз кластер” МЧЖда тумандаги 170 та фермер хўжалигининг сувчилари, дала ишчиларига 200 килограмда буғдой топширилди ва иш ҳақлари тўланди.

Вилоят раҳбари туман мутасаддилари, кластер ва фермер хўжаликларига озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадларини ошириш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларни экин экишга тайёр ҳолда экин уруғлари билан ишсиз ва “дафтарлар”да турган фуқароларга ажратиш тадбирларини давом эттириб, ер майдонларини босқичма-босқич ажратиб бориш топшириғини берди.

2144
0

“Меҳр дафтари”даги яна бир ёш уй-жойли бўлди

Юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва меҳр-мурувват сабаб, бугун “Меҳр дафтари”га киритилган, “Меҳрибонлик уйи”дан кейин Термиз давлат университети ётоқхонасида яшаб келган Валижон Равшанов ўзининг уй-жойига эга бўлди.

641
0
Бугун вилоят ҳокими ҳудудларга ташрифи давомида Қизириқ туманида ҳам бўлиб, туманда фаолият олиб бораётган "Surxon cotton textile cluster" МЧЖнинг ғалладан бўшаган майдонларини такрорий экин экиш учун 150 нафар ёшларга ажратиб бериш тадбирида иштирок этди.

Қизириқда ҳам ёшлар учун ажратилган ер майдонлари экин экишга тайёр ҳолда уруғлари билан бирга берилди. Шунингдек, кам таъминланган, кўмакка муҳтож бўлган оилаларнинг 50 тасига кластер томонидан 200 килограмдан буғдой тарқатилди.

2127
0
Барчаси: 1482 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.