Хабарингиз бор, Президентимиз тошириғи билан Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вилоятлар масъул этиб бириктирилган.
Сурхондарё вилояти Тахиатош туманига бириктирилган бўлиб, туманни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган.
Вилоят ҳокими Тўра Боболов туманга ташриф буюриб, мазкур ишларнинг боришини кўздан кечирди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари тахиатошлик ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтидорини рўёбга чиқариш бўйича ўз тавсияларини берди.
Вилоят ҳокими шунингдек, спортчилар, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, участка нозирлари ва фаоллар билан суҳбатлашди.
Ташриф давомида ташаббускор ва фаол ёшларга эсдалик совғаларини топширди.