Одам савдоси жинояти ва унга қарши кураш

Ўтган асрдан трансмиллий ташкилий жиноятчиликнинг “учта” энг хавфли тури “мерос” бўлиб ўтди, уларнинг биринчиси, халқаро терроризм ва дин ниқоби остидаги зўравонлик руҳи экстремистик хуружлар, иккинчиси, наркобизнес ёки наркотрафик билан шуғулланаётган жиноий уюшмалар, учинчиси, одам савдоси билан шуғулланаётган жиноятларнинг йилдан-йилга кучаётганидир.

Санаб ўтилган трансмиллий жиноятчилик, яъни худуд ёки чегара танламаётган жиноятларнинг қайси бирини тахлил қилмайлик, уларнинг барчаси инсоният цивилизациясига очиқдан-очиқ тўсиқ экани, жамият тарақиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдириши маълум бўлади.

Шу сабабли, уюшган жиноятчилик, хусусан халқаро терроризм, наркобизнес, қурол-аслаҳаларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ ўта оғир жиноятлар қаторида одам савдосининг (траффик) ҳар қандай кўринишига қарши курашиш муоммоси миллий қонунчилигимизда ҳам долзарб ахамият касб этмоқда.

“Трафико” сўзи дастлаб, табак трафик шаклида, яъни тамаки савдоси шаклида қўлланилган бўлсада, бугунги кунга келиб, одам савдоси ёки замонавий кулликнинг шакли деб талқин этилмоқда.

Хозирги пайтда бутун дунёда инсонларни камситиш, ҳуқуқларини тан олмаслик, одам савдоси каби жиноятлар кўпайиб бораётганлиги сир эмас. Ҳар йили дунё бўйича тахминан 2.700.000 нафар инсон одам савдоси каби ўта оғир жиноятни курбонига айланаётганлиги, жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ёки ёш болалар ташкил этаётгани ташвишли ҳол.

Республикамизда ҳам охирги йиллар давомида ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига “одам савдоси” қурбонларига айланган фуқаролардан мингдан ортиқ аризалар келиб тушган. Уларнинг мурожаатлари асосида жиноят ишлари кузгатилган, тергов якунига кўра айблов хулосалари билан судга юборилган, вилоят суди ва туман (шахар) судлари томонидан ушбу тоифадаги мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг шахснинг озодлиги шаъни, кадр кимматига карши жиноятлар акс эттирилган бобида “одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш (135-модда), одам ўғирлаш (137-модда), зўрлик ишлатиб ғайритабий равишда озодликдан маҳрум этиш (138-модда)” деган меъёрлар мавжуд.

Бундан ташқари шунга ўхшаш киши аъзоларини кесиб олиб бошқа кишига кўчириш ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида қасддан баданга оғир шикаст етказиш (104-модда 2-кисмининг “и” банди), фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш (131-модда), фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш (141-модда) ва бошқа ўхшаш жиноятлар таркиблари мавжуд.

Одам савдоси жиноятининг мотив ва мақсади ғараз, яъни моддий фойда ёки даромад кўришни кўзда тутади. Чунки, одам савдосидан кўзланган асосий мақсад ҳам жиноятчининг ўзи ёки бошқа шахслар орқали пул ёки бошқа моддий бойликларга эга бўлишдир.

Мазкур жиноят алдаш йўли билан содир этилмоқда. Алдаш усуллар турлича, жумладан, жабрланувчиларга кўп миқдорда маош тўланадиган иш топиб беришликни вада қилган холда уларни бошқа давлат худудига ўтказиш, чет элда никоҳдан ўтиш учун танишиш баҳонасида у давлатдан бу давлатга олиб бориб сотиш ҳоллари ҳам учрамоқда.

Шунингдек, бошқа давлатга ўтказилган инсонларга нисбатан куч ишлатиш, яъни жисмоний жиҳатдан уриш, дўппослаш, қийнаш, овқат бермасдан қамаб қўйиш, баъзан турли даражадаги тан жароҳатлари етказиш, куч ишлатиш таҳдиди, яъни жинсий қулликка ёки фоҳишабозлик билан шуғилланишга рози бўлмаган инсонни ўлдириш билан қўрқитиш, чет элда яшаш учун рўйхати бўлмаган, кириш-чиқиши норасмий бўлганларни ўша давлатнинг тегишли хизматларига ушлаб бериш тахдиди билан қўрқитиш ёки жуда кўп миқдорда жарима тўлашга мажбур қилиш, товламачилик, яъни унинг яқинларини, фарзандларини эл-юрт олдида шарманда қилиш, уларни шаъни, қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи турли уйдурмаларни тарқатиш мумкинлигини айтиб қўрқитиш орқали ҳам бундай жиноятлар амалга оширилиши мумкин.

     Тахлиллар мамлакатимиз фуқароларини фоҳишалик билан шуғиллантириш учун асосан БАА, Қозоғистон,  Россия, Тайланд, Туркия, Хиндистон, Исроил, Малайзия, Жанубий Корея, Япония давлатларига, мажбурий меҳнат ёки хизмат кўрсатиш учун эса Қозоғистон ва Россияга олиб чиқиб кетилаётганлигини кўрсатмоқда.

Бизни бугунги кунда вазифамиз ва мақсадимиз бўлиб ўтган, бўлаётган ҳунук воқеаларни, жиноятларни санаб, сарҳисоб қилиш эмас балки фарзандларимизга қўйилган тузоқ ва сиртмоқлар бизнинг кўзимизни ҳам очиши керак. Негаки бизда инсон шаъни қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари Конституциямиз ва қонунларимиз билан тўла кафолатланган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси “одам савдоси” деб номланиб, жазо чораси кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасида “Одам савдосидан жабрланувчиларни ижтимоий реаблитация қилиш, уларни нормал турмуш тарзига қайтариш мақсадида амалга оширилиши ва мазкур шахсларга юридик ёрдам бериш, уларни психологик, тиббий, касбий реаблитиция қилиш, уларни ишга жойлаштириш, уларга вақтинчалик турар жой беришни ўз ичига олиши белгилаб қўйилган.

Хулоса қилиб айтганда, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат ва эъзозга лойиқ, инсон қадриятларни топташга уринган ҳар қандай шахсга қонун олдида жавобгарлик муқарардир.

 

  Жиноят ишлари бўйича

 Термиз шаҳар судининг раиси            И.Шайманов

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.