“Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси ўз ишини бошлади

Бугун 26 июль куни Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбирни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов очиб берди.

Нуфузли тадбирда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, Америка, Яқин ва Ўрта Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақаларининг Афғонистонда барқарорликни тиклашга бевосита жалб этилган 20 дан ортиқ давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ, Европа Иттифоқи, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этмоқда.

Анжуманда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Шунингдек, халқаро конференция доирасида қўшни Афғонистонда иқтисодий барқарорликни тиклашга қаратилган гуманитар ва инфратузилма лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.