Франциянинг SUEZ компанияси "Тўпаланг" сув омборидан ичимлик суви қувурларини тортиш ишларида кўмак беради
Сурхондарё вилоятининг 1,7 млн. аҳолисини марказлаштирилган тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Тўпаланг” сув омборидан магистрал сув таъминоти тармоғини ётқизиш мега лойиҳасини амалга ошириш ишлари қизғин давом этмоқда
Шу кунга қадар Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида жами 35,955 км магистрал ичимлик сув тармоқлари ҳамда Сариосиё ва Денов туманларида 10,46 км ички ичимлик суви узатиш тармоғини тортиш ишлари амалга оширилди.
Мега лойиҳанинг 2-босқичида туман марказидан ҳар бир хонадонга тармоқ тортиш ишларини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик асосида Франциянинг етакчи SUEZ компанияси жалб қилиниб, ҳозирда компания мутахассислари лойиҳа бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишишмоқда.
Меҳмонлар Денов тумани ҳудудида қурилаётган 20 минг м3 сиғимли сув сақлаш ва тарқатиш иншооти ҳамда "Тўпаланг" сув омборида бўлишди.
Cурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz