Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Олтинсой тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун Олтинсой туманига пресс-тур уюштирилди.
Дастлаб туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Соатмўмин Жумаев инвестицион лойиҳалар, маҳсулотлар экспорти, кичик саноат зоналари фаолияти бўйича маълумотлар берди.
Шундан сўнг иштирокчилар йўл чизиқлари учун юқори сифатли полимер бўёқлар, шунингдек, ўсимликлар учун сув ва минерал ресурсларни тежовчи гидрогеллар ишлаб чиқариш корхоналари, 12 хил турдаги яхна ичимлик сувлари ишлаб чиқарилаётган “Яхна Зилол” МЧЖ фаолияти билан танишдилар.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи “East-West Surxon”, вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган “Сурхон шарбати” МЧЖ, боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари ҳақида ҳам журналист ва блогерларга маълумотлар берилди.