Бандихондаги оммавий қабулда 164 нафар фуқаронинг мурожатига ечим изланди

Бандихон тумани "Бектепа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация коллежи биносида бўлиб ўтган вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг сайёр қабулида 164 нафар фуқаронинг муаммолари тингланиб, секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида улар ўртага ташлаётган муаммоларни жойида ҳал этиш йўллари изланди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик ва оқова суви, ички йўллар таъмири, электр таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалалар билан боғлиқ 192 та муаммо тингланди. Мурожаатларнинг 39 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 4 та ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 149 та муаммо ижроси муддат талаб этгани боис масъулларга қўшимча ўрганиш ўтказиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.