Устозлар миллий форуми: натижалар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб олинди, муносиблар рағбатлантирилди

Устозлар миллий форуми: натижалар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб олинди, муносиблар рағбатлантирилди

Кеча, Термиз шаҳридаги муҳташам санъат саройида “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Тадбир вилоятда мавжуд санъат мактаблари ўқувчиларининг байрамона чиқишлари, спорт мактабларида етишиб чиққан спортчи-ёшлар, китобхон ва рассом, ижодкор ва санъаткор ёшларнинг ижодий чиқишлари билан бошланди.

Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан барчани табриклади. Шунингдек, тизимда сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, вилоятдаги 953 та умумтаълим мактабида қарийб 512 минг ўқувчига 44 мингдан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар таълим-тарбия бериб келаётгани ҳамда уларнинг 2 374 нафари олий тоифали ўқитувчилар экани, бу кўрсаткич сўнгги беш йилда қарийб 3 баробарга ошганлигини таъкидлади. 

Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, вилоятда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланди. 

Тақдирлаш маросимида соҳада кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган фахрий устозлар сўзга чиқиб, таълим тизимига қаратилаётган эътибор хусусида, педагог касбининг жамият, келажак авлод олдидаги масъулияти ҳақида сўз юритдилар.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.