Сайёр қабулда мурожаатларга ечим топилмоқда

Ангор туманида бўлиб ўтаётган оммавий сайёр қабулда ҳозирга қадар рўйхатга олинган фуқаролар сони 175 нафарни ташкил этиб, улардан 107 нафарининг мурожаати тингланди. Мурожаатчилар томонидан ўртага ташланаётган муаммолар сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида атрофлича ўрганилиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан,

Ангор туманининг Каттақум маҳалласида яшовчи Раъно Қурбонова фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати бугуннинг ўзидаёқ ҳал этиладиган бўлди.

 Фарзандим уч ёш. Қизим эшитмайди, гапирмайди. Вилоят ҳокимига қилган мурожаатим эътиборсиз қолдирилмаганидан хурсандман. Мен сўраган маблағни бугуноқ ажратиб бериш ҳамда фарзандимнинг соғлиғини доимий назоратга олиш бўйича мутасаддиларга вазифа юкладилар.

Ангор туманининг Хўжанқон маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Хурсаной Бобоқулова уй-жойини таъмирлаш учун кредит маблағи ажратилишида ёрдам сўради. Вилоят ҳокими мурожаатчининг иқтисодий ҳолати ва оилавий шароити тўғрисида мутасаддилардан маълумот олгач, уй-жой таъмири кредит маблағлари ҳисобидан эмас, ҳомийлик ёрдамида амалга ошириладиган бўлди.

Сайёр қабулда 21 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди. Қабул давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.