Сурхондарёлик энг фаол тадбиркорлар тақдирланди

Термизда тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларига “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов маросим иштирокчиларини қутлуғ сана билан табриклади. Тадбиркорларнинг кейинги йилларда вилоятни ҳар тарафлама ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаларини алоҳида эътироф этди.

– Яқин йилларгача воҳа иқтисодиётини юксалтиришга ҳисса қўшишга бел боғлаган тадбиркорларимиз адолатсизликлардан жиддий азият чекди, –деди вилоят раҳбари. – Уларга сунъий тўсиқлар қўйилди. Жиноий жавобгарликка тортилди. Президентимиз ўз вазифасини бажаришга киришган илк йиллардаёқ вилоятдаги бундай нохуш ҳолатга чек қўйди. Эндиликда барчангизга бирдек эътибор қаратилаётгани, қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани воҳани ҳар тарафлама ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармойишига асосан жорий йилда мазкур мукофотга сазовор бўлган тадбиркорлар сафида “Asilaxon terma gilamlari” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари М.Азизова, “Black plast”  хусусий корхонаси раҳбари Ш.Маликов, “Alpomish servis invest” хусусий корхонаси раҳбари Х.Панжиев, “Termiz golden city” МЧЖ раҳбари Ж.Пардаев, “Doʻstlik cooperation” МЧЖ раҳбари А.Худаяров, “Asson-Termiz”  хусусий корхонаси раҳбари О.Шарафутдинова, “Passion work” МЧЖ раҳбари З.Шаякубов ҳам бор.

Тадбирда ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Бир гуруҳ фаол тадбиркорлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.