Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг буйруғига асосан, Мамадиев Хусниддин Норбоевич Президент таълим муассасалари агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Х.Мамадиев 1984 йилда Ангор туманида туғилган. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетининг социология, 2009 йилда мазкур университетнинг ҳуқуқшунослик йўналишиларини бакалавр даражасини, 2012 йилда Тошкент давлат маданият институтининг Маданият, таълим ва фан социологияси йўналишини магисратурасини тамомлаган.

Х.Мамадиев шу кунгача Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали инспектори вазифасида фаолият юритаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.