Сурхондарёда “Умид ниҳоллари - 2022” ғолибларига Президент совғаси топширилди

2021-2022 ўқув йили давомида ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчиларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақалари ўтказилди.

Куни кеча Термиз шаҳридаги Санъат саройининг ёзги саҳнасида мазкур спорт мусобақаларининг финал босқичларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқиб, мусобақа ғолибларини табриклади.

Вилоятнинг жами 509 нафар ўқувчилари ҳамда 51 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчи - мураббийларига эсдалик совғалари топширилди. Жумладан,

1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳар бирига ноутбук, 2-ўрин учун телевизор, 3-ўринни эгаллаганларга велосипед, медал ва диплом, шунингдек, уларни мусобақаларга тайёрлаган ўқитувчи - мураббийлари спорт экипировкалари билан тақдирландилар.

Умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган Денов тумани жамоасига вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси “Damas” русумли автомашина топширилди.

Шундан сўнг тадбир давомида вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият улашди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.