Сайёр қабуллар фуқароларнинг яшаш тарзида ўзгариш ясамоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг халқ ҳаётидан яқиндан хабардор бўлиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, аниқланаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида ўтказаётган оммавий қабуллари давом этмоқда.

Шўрчи туманида бўлиб ўтган сайёр қабулдa 287 нафар фуқароларнинг 304 та мурожаати кўриб чиқилиб, унинг 42 тасига жойида ижобий ечим топилди. Жумладан,

Шўрчи тумани А.Навоий маҳалласида яшовчи Азиза Отабоева шароити оғирлиги сабабли уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўради. Мурожаатчига зарур бўлган қурилиш материалларини етказиб бериш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

- Қумқўрғон тумани Ўзбекистон маҳалласи, Кетмон қишлоғидан бир гуруҳ нуронийлар яшаш ҳудудидаги 4Р105 автомобиль йўлига бир неча ой олдин асфальт ётқизиш учун тош-шағал тўкилгани, асфальтланмагани сабабли автомобиллар ҳаракатланишига ноқулайликлар туғдираётгани юзасидан мурожаат қилиб, мазкур йўлларга асфальт ётқизиш ишларини якунлашда ёрдам сўради. Вилоят раҳбари хомашё етишмаслиги билан тоғлиқ муамони ҳал этиб, 2 кун ичида асфальт ётқизиш ишлари бошлаш бўйича масъулларга топшириқ берди.

- Шўрчи тумани Ғармақўрғон маҳалласидан бир гуруҳ фуқароларнинг электр энергия таъминотидаги муаммолар юзасидан қилган мурожаати инобатга олиниб, бир ой муддатда 1,5 км электр энергия линиясини тортиш ишлари амалга ошириш бўйича масъулларга вазифа юкланди.

- Эзгулик маҳалласида яшовчи Феруза Камолованинг 4 дона бетон устун ўрнатиш масаласидаги, "Бахшитепа" маҳалласида яшовчи Юлдуз Бекмуродованинг ҳисоблагич ўрнатиш масаласидаги мурожаати ҳам вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан  тез орада ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Шўрчи тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, боқувчисини йўқотган, 2 нафар фарзанднинг онаси Улғиза Шералиевага олий таълимда ўқиши учун контракт тўлови тўлаб бериладиган бўлди.

- Сайёр қабулда соғлигини тиклашда ёрдам сўраган 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан жойида ҳал этилиб, уларнинг 7 нафарига даволаниши учун ордер, 4 нафари зарур дори воситалари билан таъминланди. Жумладан, Ярмамат Усмоновнинг даволаниши учун зарур дори-дармон, Улдона Олтибобоеванинг фарзандини даволатиши учун вилоят Болалар шифохонасига йўлланма берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.