Сурхондарёда республикада ягона бўлган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда нуронийлар, истеьфодаги чегарачилар, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий академик лицей ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ҳарбий-академик лицейи 210 ўринга мўлжалланган бўлиб, уни бунёд этиш ва жиҳозлаш учун 62,5 миллиард сўм маблағ сарфланган. Кенг, ёруғ ўқув ва машғулотлар хоналари, фан кабинетлари, лабораториялар замонавий усулда жиҳозланган. Барча қулайликларга эга ётоқхона, ошхона, спорт зал, спорт майдони, 10 минг 460 дан ортиқ китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, маънавий-маърифий хоналар ташкил қилинган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан иккита автобус, иккита енгил автомашина ҳамда ўқув машғулотлари учун битта “ISUZU” юк машинаси топширилди.

Айни пайтда лицейда 200 дан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 100 нафари жорий йилда жисмоний, психологик ва ёзма иш ҳамда давлат тест марказининг синовлари орқали қабул қилинди. Ўқувчиларга аниқ ва ижтимоий фанлар чуқурлаштирилган тартибда ўқитилади.

Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини фойдали ўтказиши учун турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, дам олиш кунлари вилоятнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳатлар ҳам ташкил этилади.

Тантанали маросимда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари, ДХХ Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамблининг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Т.Боболов, Давлат Хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони, генерал-майор С.Хусанов иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.