Сурхондарёда 60 минг 245 нафар болажон биринчи синфга қабул қилинди
Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасаларида янги – 2022/2023 ўқув йили “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида мустақиллик байрами ва “Билимлар куни” тадбирлари билан бошланди.
Термиз шаҳридаги 26- умумтаьлим мактабида бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, билимга чанқоқ ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари ва ота-оналарни мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан қизғин қутлади.Кейинги йилларда таълим-тарбиядаги ислоҳотлар ўқитишни сифат ва мазмун жиҳатдан янада яхшилаш, болаларга пухта ва мукаммал билим бериш, уларни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларга қаратилганини алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида умумтаьлим мактабида 1-синфга қабул қилинган 245 нафар ўқувчининг ҳар бирига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
Жорий ўқув йилининг бошида Сурхондарё вилоятидаги 945 та умумтаълим мактабида 535 минг нафар ўқувчига 44 минг 520 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда. Имконияти чекланган 1 минг 414 нафар бола ўз уйида якка тартибда таълим олади. Бугун 60 минг 245 нафар ўғил-қиз илк бор мактаб остонасига қадам қўйди. Анъанага кўра, уларга шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус совғаларини топширишди.
Мактабларда илк ўқув машғулотлари "Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" мавзуига бағишланиб, унда истиқлол йиллари эришилган ютуқлар, ёшларимиз томонидан қўлга еиритилаётган ютуқлар ҳамда миллий тарихимизнинг ёрқин лавҳалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
2 изоҳ