Сурхондарёда тозалик акцияси ўтказилмоқда
Бугун эрта тонгдан Сурхондарё вилоятида Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акцияга старт берилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ободонлаштириш корхоналари ходимлари, кўнгилли нуронийлар ва ёшлар фаол иштирок этмоқда.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, вилоят ички ишлар бошқармалари, Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Хидиров, сенатор О.Соатов ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни янада ободонлаштириб, тозалик ва озодаликни сақлаш, юртимизни яшил бойликка буркаб, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилаётган эътибор ҳақида атрофлича сўз юритди. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Акция вилоят марказидаги “Болажон” боғини ободонлаштиришдан бошланди. Кун давомида иштирокчилар Термиз шаҳридаги истироҳат боғлари, ташкилот ва корхоналарда, маҳаллалар ва кўча-куйда йирик ҳажмдаги тозалаш-ободонлаштириш юмушларини амалга оширади.
Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган тадбирлар вилоятнинг барча туманларида уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz