Сурхондарёда ‘‘Меҳр дафтари’’га киритилган 60 нафар йигит-қизларга тикув машинаси ҳамда ноутбуклар топширилди
Хабарингиз бор, Президентимиз Қарори билан 2021 йилдан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тугатилиб, Оилавий болалар уйлари ташкил этилганди. Сурхондарё вилоятида ҳам 7 та Оилавий болалар уйлари ташкил этилиб, Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар оилалар бағрига олинди.
Шунингдек, мазкур ҳужжат билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида ‘‘Меҳр дафтари’’ ҳам ташкил этилди.
Айни пайтда вилоятимизда 249 нафар ўғил-қизлар ‘‘Меҳр дафтари’’га киритилган бўлиб, улардан 4 нафарига соғлиғини тиклаш учун ушбу жамғармадан моддий ёрдам пуллари ажратиб берилди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоятимиздаги 60 нафар “Меҳр дафтари”га киритилган йигит-қизларга ҳам уларнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олиниб, жамғарманинг 270 миллион сўм пул маблағи эвазига 30 дона ноутбук ва 30 дона тикув машинаси топширилди.
Болаларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тақдим этилган мазкур жиҳозлар вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров томонидан Халқ таълими вазирлиги масъул ходими ва Болалар масалалари бўйича вилоят, шаҳар ва туман мудирлари иштирокида топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz