Покистондаги ҳалокатли сув тошқинларидан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами юклари юборилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг ўзаро ҳамкорликдаги дастлабки инсонпарварлик ёрдами юклари ҳаво йўллари орқали Термиздан жўнатилди.

  Сув тошқинларидан жабр кўрган аҳоли учун 15 тоннадан иборат вақтинчалик турар жой намуналари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий самолётида Покистоннинг Карачи шаҳрига етказиб берилади.

 "Биз Ўзбекистон Ҳукуматининг қўллаб-қувватлови орқали БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармаси фавқулодда вазиятларда тезкор гуманитар ёрдам кўрсатиш имконига эга бўлаётганини юксак баҳолаймиз", дея эътироф этди БМТ ҚОКБнинг Марказий Осиё бўйича вакили Ханс Фридрих Шоддер.

 Сўнгги маълумотларга қараганда, сув тошқинлари натижасида Покистоннинг 7,6 миллионга яқин аҳолиси ўзи истиқомат қиладиган ҳудудлардан кўчирилган, шундан деярли 600 минг нафари ижтимоий кўмак бериладиган бошпаналарда яшаяпти. Мамлакат расмийлари энг кўп талофат кўрган туманларда тошқин сувларининг чекиниши олти ойгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

 Инсонпарварлик ёрдами юклари даставвал БМТ Қочоқлар бўйича Олий комиссарининг Сурхондарё вилоятидаги Минтақавий гуманитар-логистик марказига келтирилди.

 Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Termez Cargo Centre” мажмуасига “Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби” мақоми берилди.

 БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармаси Покистондаги сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликларга шу кунгача 1 миллиондан ортиқ бирламчи зарурий буюмларни топширди.

 Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.