Онлайн йиғилишда муҳим масалалар муҳокама этилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Zoom дастури орқали ҳокимлик соати йиғилишини ўтказди.

Йиғилиш аввалида Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши аҳволи муҳокама қилинди.

Шундан сўнг маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш ҳамда Термиз шаҳри ва туманларда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар, электр, сув, газ, чиқинди, ширкатлар тўловларининг ундирилиши аҳволи ва бошқа масалалар тўғрисида мутасаддиларнинг ахборотлари тингланиб, атрофлича таҳлил қилинди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.