Сурхондарёда мактаб ўқувчилари учун диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилди

Термиз шаҳри ва барча туманлардаги умумтаълим мактабларининг 1300 нафардан ортиқ ўқувчилари учун вилоят марказидаги диққатга сазовор жойлар, кўнгилочар масканлар ҳамда тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди.

– Илгари “Термиз” давлат музей қўриқхонасида бўлмаганман. Бу ердаги экспонатларни кўриб тасаввурларим ўзгарди. Тарихий обидалар, ҳайвонот боғи, умуман, барчаси завқли ва таассуротларга бой бўлди. Кўрганларим ҳақида келмаган дўстларимга ва оила аъзоларимга сўзлаб бераман. Мароқли саёҳат учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман – дейди мактаб ўқувчиларидан бири Мохинур Йўлдошева.

Мазкур тадбир вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг таътилини мазмунли ўтказиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан ташкил этилди. Режага кўра, спорт мусобақалари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари ҳам ўтказилиши белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.