Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кўтаринкилик билан нишонланмоқда

Бугун Термиз шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали бўй кўрсатиб турган майдон эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, шоирлар, талаба ва ўқувчилар билан гавжум бўлди.

Бу ерда буюк мутафаккир таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда Ҳазрат Навоийнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр юритилди. Ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Санага бағишланган тадбир муҳташам Санъат саройида концерт дастури ва мушоира кечаси билан давом этди. Шоирлар ва талаба-ёшлар Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқиди. Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари “Алишер Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этди. Буюк шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланди.

Вилоятда байрам тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.