Деновда ноқонуний ҳужра фаолиятига чек қўйилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида мактаб ёшидаги вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Денов туманда яшовчи Э.Султон (исм шариф ўзгартирилган) 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб уйида вилоятнинг бошқа туманларида истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги вояга етмаган болаларга диний адабиётлардан ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, адабиётлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан хужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 241-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жорий йил 10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан Э.Султоннинг оилавий шароитини ҳисобга олиб, энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 (ўн) баробари яъни 2 млн. 700 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz