Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўра Боболов: “Бахти бутун жамият тинч, тўкин ва обод бўлади”

Шу муносабат билан Термиз шаҳридаги “Азизбек” тантаналар саройида бўлиб ўтган асосий байрам тадбирида вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, жамиятимиз гултожларини баҳорнинг илк айёми – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклади. Ватанимиз тараққиёти, воҳа ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси ҳақида атрофлича фикр юритди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаб, жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айлангани қайд этилди.

–Президентимиз раислигида жорий йилнинг 1 март куни Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди, – деди Тўра Боболов. – Йиғилишда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари ташкил этилгани маълум қилинди. Бу янгилик сизларнинг ҳаётингизда янги босқични бошлаб берди. Шунга мувофиқ эндиликда вилоятимизда ҳам хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини янада ошириш, бандлик масаласини ҳал этиб, тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда муҳим вазифалар белгилаб олинди. Мақсадимиз – сизларнинг бугунги ҳаётдан рози бўлиб яшашингиз учун барча шароитларни яратиб беришдан иборат. Ана шундай эзгу йўлда биз, катта-кичик раҳбарлар ҳамиша хизматингизда бўламиз. Зеро, Сизларнинг бахтиёр ҳаётингиз бутун жамиятимизга бахту-саодат нурини улашади. Бахти бутун жамият тинч, тўкин ва обод бўлади. 

Вилоятда 1 миллион 360 минг хотин-қиз истиқомат қилмоқда. Уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаб, ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари”га  59 минг хотин-қиз киритилиб, уларнинг 34 минг 887 нафарига манзилли ёрдам кўрсатилди. Уй-жойи мавжуд бўлмаган 1 минг 996 хотин-қиз турар-жой билан таъминланиб, ижара компенсацияси тўлаб берилди. Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган 356 хотин-қизнинг уй-жойи таъмирланди. Боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож, шунингдек, қарамоғида ногирон болалари мавжуд 11 мингга яқин хотин-қизга моддий ёрдам кўрсатилди.

Давлат ва жамоат ишларида фаол иштирок этаётган опа-сингиллар, мунис онахонлар, тадбиркор хотин-қизларнинг самарали меҳнати қадрланиб, уларнинг ташаббсукорлиги ва оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, келажагимиз эгаларини она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат миллий қадриятларимизга чексиз ҳурмат рухида тарбиялашдаги хизматлари алоҳида эътироф этилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 5 мартдаги фармони билан 7 нафар хотин-қиз давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланди. Байрам арафасида икки нафар истеъдодли, изланувчан қиз Зулфия номидаги Давлат мукофотига, 17 нафар хотин-қиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовар бўлди.

Маросимда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ўз соҳибаларига тантанали топширилди. Ибратли ҳаёти ва турли соҳалардаги фидокорона меҳнати учун бир гуруҳ фидойи хотин-қизлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.