Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Азиз сурхондарёликлар ҳамда воҳамиз меҳмонлари!

Барчангизни жорий йилнинг 19 март куни Термиз туманидаги “Отчопар” мавзесида бўлиб ўтадиган вилоятнинг асосий Наврўз байрами тантаналарига таклиф этамиз!

Бу йилги байрам тадбирлари умумхалқ сайли сифатида ҳар йилгиданда кўтаринки руҳда кенг нишонланади.

Байрам муносабати билан Термиз шаҳри, туманлар, йирик корхона-ташкилот ва муассасалар учун ажратилган қўрғонларда фолклор жамоаларнинг чиқишлари, этноспорт ўйинлари, баҳорнинг тансиқ таомлари, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, турли маданий-маърифий тадбирлар доирасида таниқли санъаткорлар, бахшилар, аскиячи ва қизиқчилар, дорбозлар ва ёш ижрочиларнинг чиқишлари, турли спорт мусобақалари, миллий ўйинлар намойиш этилади.

Умумхалқ сайли соат 09:00 дан 17:00га қадар давом этади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.