Тахиатош туманида Сурхондарё тажрибаси қандай жорий этилмоқда?

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга Сурхондарё вилояти амалий ёрдам беришга масъул этиб белгиланган.

Ҳозирда Тахиатош туманида Сурхон воҳаси тадбиркорлари, банк раҳбарлари ва мутасаддилардан иборат вилоят штаби тузилган бўлиб, маҳаллий мутасаддилар билан бирга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Шу ишларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида ҳокимлик масъуллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.

Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ва Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигида масъуллар кутиб олди.

Делегация аъзолари айни пайтда Тахиатош туманида ташкил этилган “Ёшлар боғи” фаолияти билан танишмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.