30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, жорий йилнинг 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида:

 маҳаллалар;

 аҳоли яшаш хонадонлари;

 кўп қаватли уй атрофлари;

 гузар ва хиёбонлар;

 зиёратгоҳ ва қабристонлар;

кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.