Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ангор ва Термиз туманлари ғаллакорлари мамлакатимизда биринчи

2022 йил ҳосили учун Ангор тумани ғаллакорлари 5650, термизлик миришкорлар 2900 гектар ерда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос эртапишар ва серҳосил навли уруғларни экиб, ундириб олди. Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниши самарасида кутилган ҳосил етиштирилди.

Ҳосилни қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари оқилона ташкил этилиши натижасида Ангорда 6317, Термиз туманида 5333 тонна товар дон йиғиб олиниб, режа мамлакатимизда биринчи бўлиб ортиғи билан бажарилди.

Ўриб олинган майдонларда ўртача ҳосилдорлик 77-80 центнерни ташкил этди. Ангор туманидаги “Замин Ангор кластер” МЧЖ, “Саидносирхон”, “Ангор Хомкон миришкори”, “Хомкон миришкор деҳқонлари”, Термиз туманидаги “Инденим кластер” МЧЖ, “Анвар Дўстлик”, “Шароф Моҳинур”, “Фарҳодбек Янгиариқ” каби фермер хўжаликлари хирмонга катта ҳисса қўшди.

Ҳозирда қолган майдонлардаги ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.