Ҳоким ёрдамчиларига планшетлар топширилди

Бугунги кунда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини жамиятдаги ўрни ҳамда ролини кучайтириш мақсадида моддий техник базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилда Сурхондарё вилоятидаги 721 та маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиларига иш фаолиятида фойдаланиш учун замонавий компютерлар берилган бўлса, эндиликда уларнинг фаолиятларини янада самарали ташкил этиш мақсадида махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди.

Бу ўз навбатида ҳоким ёрдамчиларига фуқаролар билан ишлаш ва зиммасидаги вазифаларни амалга оширишда, ахборот билан ишлашда тезкорликни таъминловчи қулай восита бўлиб хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.