Сурхондарёлик солиқ тўловчилар жорий йилнинг май ойида қарийб 185 миллиард сўм солиқ тўлашди

Сурхондарё вилояти ДСБ матбуот хизмати маълумотига кўра, ўтган ойда вилоятимиз солиқ тўловчилари томонидан  184 миллиард 308 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 6,8 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди.

Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 161,3 миллиард сўм ёки 87,5 фоизи юридик шахслар, 23,0  миллиард сўм ёки 12,5 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил қилинганда:

68,1 миллиард сўм ёки 37,0 фоизи жисмоний шахслар даромад солиғи;

35,0 миллиард сўм ёки 19,0 фоизи қўшилган қиймат солиғи;

13,6 миллиард сўм ёки 7,4 фоизи акциз солиғи;

21,3 миллиард сўм ёки 11,6 фоизи жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи;

46,3 миллиард сўм ёки 25,0 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.