Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви муаммоларга ечим, орзуларга қанот бағишлади

Президентимиз раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан, жойларда “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви ўтказилиши белгиланган эди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан бўлиб ўтган учрашувда воҳамиздаги 3 мингга яқин ёш қамраб олинди. Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳамда видеоалоқа орқали шаҳар ва туманлар студияларидан иштирок этган битирувчи ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, вилоят раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди.

Бу йил вилоятимизда таълим муассасасаларини 49 минг нафар ёшлар битирди. Шундан, умумтаълим мактабларини 32 минг, касб-ҳунар мактабларини 5 минг, коллежларни 3 минг, техникумларни 1,5 минг, олий таълим муассасаларини 6 минг 200 нафар ёшлар тамомлади.

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, мактаб битирувчиларининг 29 минг 500 нафари ёки 91 фоизи олий таълим муассасаларига, 1 минг 25 нафари коллеж ва техникумларда ўқишни давом эттириш, 1 минг 200 нафари ишга жойлашиш, ҳарбий хизматга бориш ва бошқа мақсадлар бўйича ўз хоҳишларини билдиришган.

Бундан ташқари, профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар)ни бу йил биринчи марта 10 минг 200 нафар ўқувчи-ёшларимиз битиради.

Уларнинг 5 минг 800 нафари олий таълимда муассасалида ўқишни давом эттириш истагини билдирган бўлса, қолган 4 минг 400 нафар битирувчи ёшлар ишга жойлашиш истагини билдирган.

Шунинг учун, вилоятда мавжуд 25 минг 355 та иш ўринларига эга бўлган 211 та ташкилот, корхона ва хусусий секторнинг мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда 2023 йилда кутилаётган эҳтиёжлари ўрганиб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ўтган ўқув йилида олий таълим муассасаларига шартнома асосида ўқишга кирган 1 минг 500 нафар талабаларга 4 млрд. сўмлик шартнома пулларини тўлашда ҳамда 875 нафарга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлашда ва 11 минг 675 нафар ёшларга 302 млрд. сўм кредитлар ажратишда кўмаклашилди. 5 минг 770 нафар ёшга ер майдонлари ажратилди.

Учрашувда вилоят ҳокими ёшларнинг ўз олдиларига қўйган режаларини амалга оширишда барча сектор раҳбарларидан тортиб маҳалла фаолларигача яқин кўмакчи ва маслаҳатчи бўлишини таъкидлади.

“Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашувлари ҳафта давомида жойларда ҳам ташкил этилиши ва мазкур ишларни мувофиқлаштириб бориш учун вилоят ҳамда шаҳар ва туманларда Штаблар фаолияти йўлга қўйилганлиги маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.