Фуқароларимиздан ваҳимага тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз – Тўра Боболов
Ҳокимлик янгиликлари / 2022-06-22
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё туманидаги “Тўпаланг сув омбори”да бўлиб, ҳақиқий ҳолатга изоҳ берди ва ваҳимага ўрин йўқлигини таъкидлади:
“Бугун эрталаб соат 8:14да Сариосиё тумани “Тўпаланг сув омбори”нинг Тўпаланг ГЭС қисмида сув тошқини ҳолати юз берган. Сув омбори тўғонига ҳеч қандай талофот, шикаст етмаган. Ҳозирда сув сизиб чиқиш тўхтатилган. Тўпаланг ГЭСнинг ички қисмида юзага келган кичик носозлик бугуннинг ўзида бартараф этилади. “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭС эса маромда ишлаб турибди.
Ҳудудда тегишли комиссия иш олиб бормоқда. Фуқароларимиздан тушкунликка тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз. Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ!”
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.