Жанубда журналистлар шарафланди
Термиз шаҳридаги “Азизбек” тўйхонасида ташкил этилган асосий байрам тадбирида оммавий ахборот воситалари ходимлари, нашриёт ва матбаа соҳаси вакиллари, фахрий журналистлар ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов соҳа ходимларини табриклаб, кейинги йилларда очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш, қулай иш шароитлари яратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича фикр юритди.
Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар мазмун-моҳиятини халқимизга тезкор, холис етказиш, аждодларимизнинг боқий анъаналари ва миллий қадриятларини асраб-авайлашни тарғиб этишда соҳа ходимларининг алоҳида хизматлари борлиги қайд этилди. Айни пайтда вилоятда 37 та босма даврий нашр, 3 та телевидение, 1 та радиоканал, 4 та нашриёт, 4 та веб-сайт, 57 та матбаа корхонаси, 50 дан ортиқ давлат ва жамоат ташкилотларида ахборот хизмати фаолият юритмоқда.
Воҳада оммавий ахборот воситаларининг эркин иш юритиши учун барча шароит яратилаётир. Жумладан, тўрт йил муқаддам Термиз шаҳридаги Матбуот уйи биноси тубдан реконструкция қилиниб, журналистлар барча қулайлик яратилди. Ўтган йили “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти учун алоҳида бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Қумқўрғон туманидаги “Қумқўрғон садоси” газетаси ижодкорлари учун янги бино қуриб берилди. Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси учун янги қўшимча бино барпо этилиб, иккита студия замонавий телевизион технологиялар билан жиҳозланди. Яратилаётган бу каби қулай шароитлар Президентимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситаларига бўлган юксак эътиборининг амалдаги ифодасидир.
Тантанали тадбирда бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрий журналистлар ва блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz