Сурхондарёнинг Хатак ғорида яна бир неандертал одам макони аниқланди

Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси, Хатак бўлими, Боғли дара массивида 2021 йилда археологлар томонидан мил.авв. 100-40 минг йилликка оид неантертал одам макони топилиб, жорий йилнинг июнь ойидан кенг кўламли қазишма ишлари бошлаб юборилди.

Қазишма давомида вертикал қоянинг юзасида 15-20 м баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийин бўлган ушбу ғорда тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари билан бирга 100-60 минг йил олдин яшаган неандертал одами ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари) сақланиб қолганлиги аниқланди.

Ғорнинг фан учун аҳамиятли томони шундаки, Сурхондарё вилоятининг нафақат тоғли Бойсун тумани, балки Шеробод тумани ҳам илк инсонлар макони сифатида ўз исботини топди.

ЎзР ФА Миллий археология маркази ҳамда Австралиянинг Гриффет университети ходимлари томонидан қазишма ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.