Қурбон ҳайити хайру саховат байрами
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакиллиги билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Муборак қурбон ҳайити хайру саховат байрами” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфиддинов, аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Қурбон ҳайити байрамини халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ихчам ва тартибли ўтказиш, мутахассисларни жалб этган ҳолда вилоят бўйлаб аҳоли ўртасида байрам кунлари огоҳликни, ҳушёрликни ошириш ҳамда сунъий тирбандликлар ва ноқулайликлар юзага келмаслиги учун транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz