Сурхондарёда яна коврак кушандаси қўлга тушди

Қумқўрғон тумани ҳудудида табиий ҳолда ўсган Тожик коврак ўсимлигининг шираси олиниши натижасида наботот оламига 307 миллион 200 минг сўм зарар етказилган.

Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматидан ЎзАга маълум қилишларича, Қумқўрғон тумани “Боботоғ Сури Қоракўлчиликʼʼ масъулияти чекланган жамиятининг “Сардор Рўзи” хусусий корхонаси ижарага олган “Толли булоқʼʼ ва “Ғарма булоқʼʼ массиви ҳудудларидаги ер майдонидан табиий ҳолда ўсган “Ўзбекистон Республикаси қизил китоби”га киритилган Тожик коврак ўсимлигининг 2 минг 48 туп илдизи ўртача 3-4 марта кесилиб, шираси олинган. Ноёб ўсимликнинг рухсатномасиз шира (смола)сини олиш учун илдизини кесиб, жиддий шикастлантирган. Бу билан ижарачи Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ги қонунининг 36-моддаси талабини бузиш баробарида ўсимлик дунёсига ҳам анчагина зарар етказган.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ги қонунининг 51-моддасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар жавобгар бўлиши белгиланган.

Амалдаги қонунларимизга мувофиқ айбдор етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаши шарт. Зарарни тўлаш уни жавобгарликдан озод этмайди.

Мутахассислар “Боботоғ Сури Қоракўлчиликʼʼ масъулияти чекланган жамияти ер майдони ижарачиси “Сардор Рўзи” хусусий корхонасининг ўсимлик дунёсига етказган зарарини 307 миллион 200 минг сўм миқдорида белгилаган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар хусусий корхона мутасаддиларининг жавобгарлик масаласини ҳал этиш ва табиатга етказилган зарарни ундириш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.