Термиз туманида автомобиль бозори ишга тушди

Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида «Complex technical services» МЧЖ томонидан қурилаётган замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг биринчи босқичи ишга туширилди.

Лойиҳа қиймати 90 миллиард сўм бўлган замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг ушбу босқичида “Termiz avto bozori” ўз фаолиятини бошлади ва 50 та янги иш ўринлари яратилди. Комплекс тўлиқ қувватда иш бошлагач қўшимча 450 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Эътиборлиси, бундан аввал автомобиль бозори фақатгина вилоятнинг шимолий қисми ҳисобланган Денов туманида ҳафтанинг бир кунида (якшанба) фаолият олиб борарди. Бу эса вилоят маркази ва вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги фуқароларга қийинчилик туғдирарди. Очилиш маросимида иштирок этган мутасаддилар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари бозорнинг мазкур ҳудудда ишга туширилиши ушбу қийинчиликларга барҳам берганлигини таъкидлашди.

Лойиҳанинг кейинги босқичини амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.