Сурхондарёда 145 нафар хотин-қизларга субсидия асосида ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳозлар топширилди

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жойлардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган навбатдаги 145 нафар хотин-қизларга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди.

Эндиликда тикув дастгоҳлари берилган хотин-қизлар бепул курсларда ўқитилади ва ўз фаолиятларини йўлга қўйишларига кўмаклашилади. Бу эса уларнинг уйда ўтирган ҳолда ўзларини банд қилишлари ва оиласига қўшимча даромад олиб киришларига имкон яратади.

Вилоятда бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.