Бандихонлик фуқароларнинг мурожаатлари тингланди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов куннинг иккинчи ярмида сайёр қабулларни Бандихон туманида давом эттирди.
Бандихон тумани “Чинор” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими 63 нафар фуқаронинг 74 та масаладаги мурожаатларини қабул қилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 22 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.
Жумладан, “Бирдамлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Комил Эргашевнинг 1 км сув қувури тортиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати вилоят ҳокими томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сайёр қабулга бир эмас икки масаласининг ҳал бўлишига умид билан келган Зулайҳо Бобомуродованинг иккала мурожаати ҳам ижобий ечим топди. Эндиликда у яшайдиган “Обод турмуш” маҳалласи Тинчлик кўчасига 2 км ичимлик суви қувури тортилади ва кўчанинг 1 км тупроқ йўллари тошланади.
Шунингдек, Қумқўрғонлик спорт мураббийси Ибрагим Маматраимовнинг шогирди Роҳатой Банатованинг жорий йил 1-2 декабрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориб-келиш харажатлари учун 15 млн сўм маблағ ажратишни сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.
Фуқаролар мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, қонуний мурожаатларнинг ечимини топиш мақсадида вилоят ҳокимининг жойлардаги сайёр қабуллари давом этади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz